...
МЕНЮ
ONLINE TV

#Бугун: Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти — Ислом Каримовни хотирлаш куни


09:31, 02.09.2017 Бу қизиқ
 3 318

Бугун 2 сентябрь — йилнинг 245-куни. Шанба. Йил якунига яна 120 кун қолди.

Бугун 2 сентябрь — йилнинг 245-куни. Шанба. Йил якунига яна 120 кун қолди.
 
 
#Бугун лойиҳасининг энг қизиқарли маълумотлари, сиз билган ва билмаган фактлари билан танишинг.
 
Байрамлар
 
Интернетнинг расман туғилган куни.
 
Ўзбекистон — Хотира куни.
 
Вьетнам — Мустақиллик куни.
 
Россия Федерацияси — Россия гвардияси ташкил топган кун.
 
Голландия — гуллар фестивали куни.
 
Воқеалар
 
1642 йил — Инглиз инқилобий парламенти театрлар фаолиятини тақиқлади.
 
1789 йил — АҚШнинг молия вазирлиги ташкил топди.
 
1807 йил — Инглиз флоти томонидан Копенгаген бомбардимон қилинди.
 
1913 йил — Киевда биринчи Бутунроссия спорт олимпиадаси бошланди.
 
1958 йил — Хитой телевидениясида илк эфир кўрсатувлари узатилди.
 
1969 йил — Калифорния университети лабораториясида қўшни компьютерлар ўртасида муваффақиятли алоқа йўлга қўйилди.
 
1971 йил — Бирлашган Араб Республикаси Миср ва Сурияга ажралди.
 
1992 йил — АҚШ ва Россия журналист ва тадбиркорларнинг сафарга кетиши ҳақидаги чекловни бекор қилди.
 
1993 йил — “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.
 
1994 йил — Ички ишлар вазирлиги академияси ташкил этилган кун.
 
1994 йил — Биринчи Марказий Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
 
2002 йил — РТР телеканали “Россия”, ОРТ телеканали “Биринчи канал” номи билан ўзгарди.
 
 
Туғилганлар
 
1877 йил — Фредерик Содди, англиялик физик.
 
1897 йил — Қори Ниёзий, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби.
 
1921 йил — Шукрулло, Ўзбекистон халқ шоири.
 
1938 йил — Жулиано Жемма, италиялик киноактёр.
 
1961 йил — Карлос Вальдеррама, колумбиялик футболчи.
 
1964 йил — Салоҳиддин Азизбоев, Ўзбекистон халқ артисти.
 
1964 йил — Киану Ривз, америкалик киноактёр ва мусиқачи.
 
1965 йил — Леннокс Льюис, бокс бўйича жаҳон чемпиони.
 
1966 йил — Сальма Хайек, мексикалик актриса.
 
1972 йил — Лёва Би-2, мусиқачи, хонанда, “Би-2” гуруҳи аъзоси.
 
1987 йил — Скотт Моир, канадалик фигурачи, олимпия чемпиони.
 
1989 йил — Алешандре Пато, бразилиялик футболчи.
 
 
Вафот этганлар
 
1813 йил — Жан Виктор Моро, француз қўмондони.
 
1973 йил — Жон Рональд Руэл Толкин, инглиз ёзувчиси.
 
1982 йил — Франц Платко, футболчи ва мураббий.
 
1984 йил — Сергей Мартинсон, театр ва кино актёри.
 
2016 йил — Ислом Каримов, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти.
 
Қизиқарли фактлар
 
Ғарбий Австралияда ҳақиқий пушти рангли кўл бор.
 
1954 йилда Бомбейда каламушлар кўпайиб кетган ва ҳукумат солиқ ўрнига ўлган каламушларни ҳам қабул қилган.
 
Банан тановул қилиш натижасида руҳий зўриқишдан халос бўлиш мумкин.
 
Ҳафтанинг энг бахтли вақти — бу шанбанинг 19:26 вақти экан...
 
Сайёҳлар Римдаги Треви фонтанига ҳар куни 3 минг евро пул ташлашади.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Бугун Ислом Каримов ўзбек алифбоси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!