...
МЕНЮ
ONLINE TV

#Бугун: Наполеон Бонапарт тахтдан воз кечди


11:44, 22.06.2017 Бу қизиқ
 2 450

Ингушетия президенти Юнус-бек Евкуров ҳаётига суиқасд қилинди.

Бугун 22 июнь – йилнинг 173-куни. Йил якунига 192 кун қолди.

Байрамлар
 
Россия, Беларусь – Хотира ва қайғу куни.
 
Гаити – Президент куни.
 
Конго Республикаси – Армия куни.
 
Сальвадор – Ўқитувчилар куни.
 
Воқеалар
 
1377 йил – Ричард II Эдуард III дан кейин Англия қироли бўлди.
 
1675 йил – Англия қироли Карл II Гринвич расадхонасига асос солди.
 
1815 йил – Наполеон Бонапарт Ватерлоо яқинидаги мағлубиятдан сўнг тахтдан воз кечиш ҳақидаги ҳужжатни имзолади.
 
1876 йил – Испания конституцияси қабул қилинди.
 
1889 йил – Европада биринчи бўлиб Германия қарилик нафақасини жорий қилди.
 
1906 йил – Норвегияга мустақиллик олиб келган биринчи қирол Хокон VII Ослода тож кийди.
 
1915 йил – Австрия ва Германия армия иттифоқи Львовни эгаллади.
 
1962 йил – Гваделупа оролида “Air France” компаниясининг Boeing 707 самолёти ҳалокатга учради. Натижада бортдаги барча – 113 киши ҳалок бўлди.
 
1963 йил – Рим папаси VI Кардиналлар коллегияси томонидан сайланди.
 
2002 йил – Эроннинг ғарбидаги 6,5 магнитудали зилзила натижасида 260 дан ортиқ киши ҳалок бўлди.
 
2009 йил – Ингушетия президенти Юнус-бек Евкуров ҳаётига суиқасд қилинди. Оқибатда у жароҳат олди.
 
Туғилганлар
 
1433 йил – Мир Муҳаммад ибн Сайид Бурҳонуддин Xовандшоҳ ибн Камолиддин Маҳмуд (Мирхонд), тариxчи олим.
 
1845 йил – Ричард Седдон, Янги Зеландия бош вазири (1893-1906 йиллар)
 
1898 йил – Эриx Мария Ремарк, немис ёзувчиси.
 
1906 йил – Билли Уайлдер, америкалик кинорежиссёр, тўрт карра “Оскар” соҳиби (“Жазда фақат қизлар” фильми режиссёри).
 
1932 йил – Амриш Пури, ҳиндистонлик машҳур актёр.
 
1936 йил – Крис Кристофферсон, америкалик қўшиқчи, актёр.
 
1941 йил – Майкл Лернер, америкалик киноактёр.
 
1944 йил – Клаус Мария Брандауэр, австриялик актёр.
 
1947 йил – Наталья Варлей, киноактриса, Россияда хизмат кўрсатган артист.
 
1949 йил – Мерил Стрип, америкалик актриса, уч карра “Оскар” соҳибаси.
 
1950 йил – Светлана Крючкова, россиялик актриса, Россия халқ артисти.
 
1974 йил – Дональд Фэйсон, америкалик актёр.

1996 йил – Отабек Шукуров, Ўзбекистон терма жамоаси ва "Бунёдкор" футбол клуби ўйинчиси.
 
Вафот этганлар
 
1101 йил – Рожер I, Сицилия қироли
 
1276 йил – Иннокентий V, Рим папаси.
 
1993 йил – Пэт Никсон, АҚШ 37-президенти Ричард Никсоннинг рафиқаси (1969–1974 йиллар).
Сумбула

Теглар:Бугун Мерил Стрип Амриш Пури 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!