...
МЕНЮ
ONLINE TV

#Бугун: Лондонда биринчи марта “Коинот гўзали” танлови ўтказилди


12:28, 15.04.2017 Бу қизиқ
 2 830

15 апрель — йилнинг 105-куни. Йил якунига 260 кун қолди.

Байрамлар

Халқаро маданият куни
Босния ва Герцеговина — Армия куни
Ҳиндистон — Бенгал янги йил байрами
КХДР — Қуёш байрами
Украина — Ишчилар куни
 
Воқеалар
 
1795 йил — Литва Россия Империясига қўшилди.
 
1856 йил — Канадада “Торонто” номли биринчи паровоз яратилди.
 
1877 йил — Италиялик кашфиётчи Энрико Форланини вертолёт муқобилида ҳавога кўтарилди.
 
1912 йил — “Титаник” айсбергга урилгани оқибатида чўкиб кетди ва 1496 киши ҳалок бўлди.
 
1924 йил — АҚШда автомобиль йўлларининг биринчи атласи чиқарилди.
 
1926 йил — “American airlines” авиакомпанияси биринчи рейсни амалга оширди.
 
1951 йил — Лондонда биринчи марта “Коинот гўзали” ёки “Дунё гўзали” танловлари ўтказилди.
 
Туғилганлар
 
1452 йил — Леонардо да Винчи, машҳур италиялик рассом, ҳайкалтарош, муҳандис ва олим.
 
1646 йил — Кристиан V, Дания ва Норвегия қироли.
 
1707 йил — Леонард Эйлер, математик, механик.
 
1812 йил — Теодор Руссо, француз рассоми.
 
1878 йил — Садриддин Айний, ёзувчи, олим, жамоат арбоби.
 
1912 йил — Ким Ир Сен, КХДР асосчиси.
 
1949 йил — Алла Пугачёва, россиялик машҳур қўшиқчи.
 
1952 йил — Шайх Муҳаммад Юсуф Муҳаммад Содиқ, атоқли диний уламо, ислом дини ривожига катта ҳисса қўшган ўзбек олими.
 
1989 йил — Шаҳриёр Аргонов, ўзбек рэп ижрочиси.
 
1990 йил — Эмма Уотсон, Гарри Поттер ҳақидаги фильмларда Гермиона образи билан танилган атриса.
 
Вафот этганлар
 
1765 йил — Михаил Ломоносов, рус олими, шоир.

1865 йил — Авраам Линкольн, АҚШнинг 16-президенти.
Сумбула

Теглар:Бугун 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!