
Германияда биринчи марта ацетилсалицилл кислотаси (аспирин) сотувга чиқди.
Байрамлар
Бутунжаҳон астма ва аллергияга қарши курашиш куни.
Буюк Британия – Британияда баҳорги дам олиш куни.
Перу – Картошка миллий куни.
Туркманистон – Туркман гилами куни.
АҚШ – Эсдаликлар куни.
Воқеалар
1431 йил – Руанда Франция миллий қаҳрамони Жанна д’Арк гулханда ёқилди.
1858 йил – Хабаровск шаҳрига асос солинди.
1899 йил – Германияда биринчи марта ацетилсалицилл кислотаси (аспирин) сотувга чиқди.
1977 йил – АҚШ ва Куба дипломатик вакиллар алмашишга келишишди.
1982 йил – НАТОнинг 16-аъзоси Испания бўлди.
2000 йил – Аскар Акаев рус тили Қирғизистоннинг расмий тили деб қабул қилиниши ҳақидаги қонунни имзолади.
2003 йил – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги раҳбарларининг Санкт-Петербург шаҳридаги норасмий учрашувида иштирок этди. У Невада турган “Силвер Вислер” океан лайнери бортида бўлиб ўтди. Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов МДҲ саммитидан сўнг Санкт-Петербург юбилейи муносабати билан ташкил этилган Петр I ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш тадбирида иштирок этди. Президент Ислом Каримов, шунингдек, Невадаги шаҳарнинг 300 йиллиги тадбирларида иштирок этди.
Туғилганлар
1908 йил – Ханнес Альвен, швециялик астрофизик, 1970 йилги Нобель мукофоти соҳиби.
1910 йил – Миртемир, Ўзбекистон халқ шоири.
1937 йил – Александр Демьяненко, таниқли рус киноактёри.
1941 йил – Саидботир Аҳмадxўжаев, тасвирчи, Ўзбекистонда xизмат кўрсатган санъат арбоби.
1953 йил – Колм Мини, ирландиялик актёр.
1961 йил – Арина Шарапова, россиялик телебошловчи.
1980 йил – Стивен Жеррард, Англия миллий футбол терма жамоаси ва “Ливерпуль” клубининг собиқ аъзоси.
1981 йил – Мария Берсенева, россиялик актриса.
Вафот этганлар
1431 йил – Жанна д’Арк, Франция миллий қаҳрамони.
1778 йил – Вольтер, француз файласуфи ва ёзувчи.