...
МЕНЮ
ONLINE TV

#Бугун: Испания ва Португалия ўртасидаги Апелсин уруши бошланди


12:19, 20.05.2017 Бу қизиқ
 2 858

Бугун 20 май – йилнинг 140-куни. Йил якунига 225 кун қолди.

Бугун 20 май – йилнинг 140-куни. Йил якунига 225 кун қолди.
 
Байрамлар
 
Бутунжаҳон метрология куни.
 
Шарқий Тимор, Саудия Арабистони – Мустақиллик куни.
 
Камбожа – Қурбонлар куни.
 
Камерун – Унитар давлат эълон қилинган кун.
 
Украина – Банк ходимлари куни.
 
Воқеалар


1498 йил – португалиялик денгиз сайёҳи Васко да Гама европаликлардан биринчилардан бўлиб Африкани айланиб ўтиб, Ҳиндистонга борган.
 
1570 йил – Абрахам Ортелиус ҳозирги замонавий атласнинг муқобилини ишлаб чиққан.
 
1787 йил –Екатеринослав шаҳрига асос солинди (ҳозирги Днепр).
 
1801 йил – Испания ва Португалия ўртасида уч ҳафталик ҳарбий низо бошланди. Тарихда бу Апелсин уруши деб ном олган.
 
1873 йил – Петербургда кўчаларни ёритиш учун мўлжалланган биринчи электр лампаларининг оммавий намойиши ўтказилди.
 
1900 йил – Францияда II Олимпия ўйинлари бошланди.
1908 йил – Расман Куба Республикаси эълон қилинди. Гаванада миллий байроқ кўтарилди.
 
1921 йил – Германия ва Хитой дипломатик алоқаларни тиклади.
 
1927 йил – Буюк Британия Саудия Арабистонининг мустақиллигини тан олди.
 
1939 йил – “Пан Американ” компанияси Атлантика океани орқали авиапочта етказиб беришни йўлга қўйди.
 
1972 йил –Камерунда референдум мамлакатни федератив республикадан унитар давлатга ўзгартирди.
 
2002 йил – Шарқий Тимор мустақиллиги халқаро миқёсда тан олинди.
 
Туғилганлар
 
1799 йил – Оноре де Бальзак, атоқли француз адиби.
 
1804 йил – Михаил Глинка, жаҳон мумтоз мусиқаси етакчиларидан бири, рус композитори.
 
1851 йил – Эмиль Берлинер, немис ихтирочиси, биринчи овоз ёзиш ускунаси – граммофонни яратган.
 
1882 йил – Сигрид Унсет, норвегиялик ёзувчи, 1928 йилги Нобель мукофоти соҳибаси.
 
1923 йил – Сарвар Азимов, Ўзбекистон халқ ёзувчиси.
 
1936 йил – Энтони Зербе, америкалик актёр.
 
1967 йил – Гоша Куценко, россиялик киноактёр ва қўшиқчи.
 
1975 йил – Шура (Александр Медведев), россиялик эстрада қўшиқчиси.
 
1981 йил – Икер Касильяс, испаниялик футболчи, дарвозабон.
 
1982 йил – Петр Чех, Чехия миллий футбол жамоаси даврозабони.
 
Вафот этганлар
 
1506 йил – Христофор Колумб, европалик денгиз сайёҳи,  Америка қитъасини очган.
 
1648 йил – Владислав IV, Польша қироли.
 
1793 йил – Шарль Бонне, швейцариялик файласуф.
Сумбула

Теглар:Бугун Христофор Колумб Оноре де Бальзак 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!