...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун футзалчилар Япония билан гуруҳ пешқадамлиги учун курашишади


11:19, 05.02.2018 Спорт
 2 224

Гуруҳ ғолиби чорак финалда “А” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган жамоага қарши майдонга тушади.

Бугун, 5 февраль куни футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Хитой Тайпейида давом этаётган Осиё чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги учрашувни ўтказади.
 
“B” гуруҳи 3-турида Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Японияга қарши баҳс олиб боради.
 
Ўзбекистон ва Япония дастлабки икки турда 6 очкодан тўплаган ҳолда муддатидан аввал чорак финал масаласини ҳал қилган бўлса-да, бугунги беллашув гуруҳ етакчисини аниқлаб беради. Гуруҳ ғолиби чорак финалда “А” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган жамоага қарши майдонга тушади.
 
“А” гуруҳида Хитой Тайпейи, Малайзия, Баҳрайн ва Вьетнам терма жамоалари жойлашган. 2-турдан сўнг мусобақа мезбони Хитой Тайпейи 4 очко билан 1-ўринни эгаллаб турган бўлса, 2-ўринда Малайзия терма жамоаси бормоқда.
 
Ўзбекистонлик футзалчилар бугун кўк рангли формада майдонга тушади. Япония эса оқ либосларда ўйнайди.
 
Параллель равишда “B” гуруҳининг қолган икки вакили – Жанубий Корея ва Тожикистон термалари ўзаро куч синашади.
 
Футзал. ОЧ–2018
“B”гуруҳи, 3-тур
13:30     Ўзбекистон – Япония
13:30     Тожикистон – Жанубий Корея
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Футзал Ўзбекистон терма жамоаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!