...
МЕНЮ
ONLINE TV

#Бугун: Биринчи Евровидение қўшиқлар танлови ўтказилди


11:14, 24.05.2017 Бу қизиқ
 2 243

Ибн Сино Қуёш атрофида Венеранинг айланишини кузатди ва таърифлади.

Бугун 24 май – йилнинг 144-куни. Йил якунига 221 кун қолди.

Байрамлар
 
Болгария, Россия – славян ёзуви ва маданияти куни.
 
Канада – қиролича Викториянинг туғилган куни.
 
Эквадор – Пичинча шаҳри озодлиги куни.
 
Эритрея – Мустақиллик куни.
 
Воқеалар


1032 йил – Ибн Сино Қуёш атрофида Венеранинг айланишини кузатди ва таърифлади.
 
1276 йил – Магнус I Ладулос Швеция қироли сифатида тож кийди.
 
1487 йил – ўзини Англия қироли сифатида эълон қилган Ламберт Симнел тож кийди.
 
1626 йил – Янги нидерландлар директори Петер Минёйт ҳиндулардан Манхэттен оролини 60 гульден нархидаги буюмлар эвазига сотиб олди.
 
1667 йил – Франция Испанияга қарши Деволюцион уруш очди.
 
1829 йил – император Николай I Варшавада Польша тахтига ўтирди.
 
1844 йил – Вашингтондан Балтиморга Морзе алифбосидан биринчи телеграмма жўнатилди.
 
1956 йил – Швейцариянинг Лугано шаҳрида биринчи Евровидение қўшиқлар танлови ўтказилди.
 
1960 йил – Ту-124 йўловчи самолётининг биринчи парвози амалга оширилди.
 
1993 йил – Эритрея Эфиопиядан мустақилликка эришди.
 
Туғилганлар
 
1686 йил – Габриель Даниель Фаренгейт, немис физиги, термометрда симобни жорий қилган олим, Фаренгейт шкаласи ихтирочиси.
 
1819 йил – Қиролича Виктория, Буюк Британия тахтига ўтирган Ганновер сулоласининг сўнгги вакили.
 
1898 йил – Элен Тауссиг, америкалик шифокор, болалар кардиологияси асосчиси.
 
1940 йил – Иосиф Бродский, таниқли рус шоири, 1987 йилги Нобель мукофоти соҳиби.
 
1900 йил – Эдуардо Де Филиппо, италиялик актёр ва режиссёр.
 
1941 йил – Боб Дилан, америкалик қўшиқчи, шоир ва бастакор.
 
1944 йил – Светлана Брагарник, актриса.
 
1947 йил – Светлана Тома, актриса, Россияда хизмат кўрсатган артист.
 
1949 йил – Рожер Дикинс, англиялик кинооператор, 13 марта “Оскар” мукофоти номзоди бўлган.
 
1949 йил – Жим Бродбент, британиялик актёр, “Оскар” мукофоти соҳиби.
 
1953 йил – Альфред Молина, англиялик актёр.
 
1960 йил – Кристин Скотт Томас, британиялик актриса.
 
1972 йил – Максим Сураев, учувчи-космонавт, Россия Қаҳрамони.
 
1988 йил – Артём Анисимов, россиялик хоккейчи, жаҳон чемпиони (2014).
 
 
Вафот этганлар
 
1903 йил – Марсель Рено, француз автомобиль конструктори, “Renault” автоконцерни асосчиси (автоҳалокат туфайли ҳаётдан кўз юмган).
 
1985 йил – Станислав Хитров, россиялик актёр.
 
1991 йил – Юрий Пузирёв, рус киноактёри.
 
2000 йил – Олег Ефремов, актёр, режиссёр, СССР халқ артисти.
 
2008 йил – Тано Чимароза, итальялик актёр.
 
2013 йил – Пётр Тодоровский, россиялик кинорежиссёр, тасвирчи, сценарист, актёр, бастакор.
Сумбула

Теглар:Бугун Олег Ефремов Марсель Рено Иосиф Бродский Ибн Сино Рожер Дикинс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!