Бугун 27 апрель — йилнинг 117-куни. Йил якунига 248 кун қолди.
Австрия — Иккинчи Республика куни.
Нидерландия — Қирол куни.
Якутия — Республика куни.
Сьерра-Леоне, Того — Мустақиллик куни.
ЖАР — Озодлик куни.
Воқеалар
1509 йил — Рим папаси Юлий II Венецияни черковдан четлатди.
1644 йил — Канадада биринчи марта буғдой экилди.
1825 йил — Англиялик Роберт Оуен Америкада мустамлакага асос солди, уни Янги Гармония деб номлади.
1828 йил — Лондон ҳайвонот боғи очилди.
1906 йил — Давлат Думаси фаолияти бошланди.
1908 йил — Лондонда IV Олимпия ўйинлари бошланди.
1960 йил — Франция ҳукмронлигидаги Тоголенда Того Республикаси сифатида мустақил бўлди.
1961 йил — Сьерра-Леоне Буюк Британиядан мустақил бўлди.
1965 йил — АҚШда “Памперс” таглиги учун патент олинди.
1974 йил — Ил-18 ҳалокати туфайли 108 киши оламдан ўтди. Санкт-Петербург тарихидаги энг катта авиаҳалокат.
1975 йил — Формула-1 пойгаларида тарихда биринчи ва охирги марта аёл иштирокчи балл тўплади.
1978 йил — Афғонистонда давлат тўнтариши бўлди (апрель революцияси). Ҳозиргача давом этаётган фуқаролар уруши бошланди.
1986 йил — Чернобил АЭСда ҳалокат туфайли Припять аҳолиси эвакуация қилинди.
1992 йил — Россия Федерацияси тарибидаги суверен – Саха Республикаси эълон қилинди ва конституцияси жорий этилди.
1992 йил — Югославия парчаланганидан сўнг Сербия ва Черногория янги Югославия Федератив Республикасини ташил этди, унинг пойтахти Белград шаҳри бўлди.
1993 йил — 1949 йилдан сўнг Хитой ва Тайван раҳбарлари илк марта учрашишди.
2005 йил — Россия Президенти Владимир Путин Давлат атом корпорациясини тузиш тўғрисида фармон имзолади.
Туғилганлар
1759 йил — Мэри Годвин, инглиз ёзувчиси.
1791 йил — Сэмюэл Морзе, америкалик рассом, Морзе алифбоси кашфиётчиси.
1820 йил — Герберт Спенсер, инглиз файласуфи ва социологи.
1822 йил — Улисс Грант, АҚШнинг 18-президенти.
1878 — Садриддин Айний, машҳур тожик ёзувчиси ва шоири, тожик ва ўзбек тилларида ижод қилган.
1896 йил — Уоллес Хьюм Карозерс, америкалик кимёгар, синтетик полимер, яъни нейлонни кашф этган олим.
1927 йил — Евгений Моргунов, рус комик актёри, асосан Никулин ва Вицин билан биргаликдаги роллари орқали танилган.
1932 йил — Анук Эме, француз актрисаси
1953 йил — Анна Каменкова, Россияда хизмат кўрсатган артист.
1959 йил — Марина Левтова, киноактриса.
1959 йил — Шина Истон, Англия ва Америка қўшиқчиси ва актрисаси.
Вафот этганлар
1605 йил — Лев XI, Рим папаси (1605 йилда).
2007 йил — Кирилл Лавров, СССР халқ артисти.