“Бавария” дастлабки баҳсда “Бешиктош” дарвозасига жавобсиз бешта гол урган.
Жумладан, “Барселона” Каталонияда “Челси” клубини қабул қилса, “Бавария” Туркияда “Бешиктош” меҳмони бўлади.
“Бавария” деярли муддатидан олдин чорак финал масаласини ҳал этиб бўлган, аммо “Барселона” – “Челси” ўйинида қайси жамоа кейинги босқичда ўйнашини аввалдан тахмин қилиш мушкул.
Тўғри, каталонияликлар сафардаги дуранг эвазига бироз бўлсада устунликни ўзлари томон оғдиришган.
Аммо Антонио Конте шогирдлари ҳам АПЛда чемпионлик умидини узишгандан кейин бор эътиборларини ЕЧЛ мусобақасига қаратишган.
Демак, бугун “Ноу Камп”да биз кутган ва кутилмаган воқеаларга бой қизиқарли учрашув бўлиб ўтади.
Ҳар икки ўйинни ҳам ўтказиб юбормасликни тавсия этамиз.
ЕЧЛ, 1/8 финал.
Жавоб учрашувлари.
“Бешиктош” – “Бавария”
14 март, 22.00, “Водафон-Арена” стадиони.
Дастлабки ўйин натижаси: 0:5
“Барселона”– “Челси”
15 март, 00.45, “Камп Ноу”
Дастлабки ўйин натижаси: 1:1.