Бо Гилберт исмли аёл “Vogue” универмагларидан бирини ривожлантириш кампаниясида иштирок этди.
Бо 1831 йили асос солинган Harvey Nichols универсал дўконлар тармоғининг рекламасидаги фотосессияда модель сифатида иштирок этди. Маълумотларга кўра, у илк бор модель сифатида журнал муқовасига суратга тушган. Кампиршонинг реклама учун олинган фотосуратлари “Vogue” журналида ҳам ёритилади. Журналнинг Бо Гилберт иштирокидаги сони эртага, 5 май куни сотувга чиқади.
Британиянинг Бирмингем шаҳрида истиқомат қилувчи Бо Гилберт фотосессияда машҳур модельер ва дизайнерларнинг ижодига мансуб кийимлар ва аксесуарлардан фойдаланди.
Келинг уларни бирма-бир санаб ўтамиз:
Топ – Виктория Бекхэм
Пальто – Dries Van Noten
Шим – The Row
Кўзойнак – Valentino
Заргарлик буюмлари – Lanvin
Оёқ кийими – Céline