Франциянинг Шамони-Монблан ҳудуди қишда дам олишга ихтисослашган маскан ҳисобланади.
Улар якшанба, 28 январь куни учинчи бир кишининг ортидан коньки учиш учун қулай бўлган музлик ҳудудига кетган. Учовлон музлаган майдонда коньки учишган ва қизиқиб кетиб, қоя томонга боришган.
Дам олувчилардан иккитаси бехосдан кўчган муз бўлаги ва тошнинг кўчкиси тагида қолиб, жарликка тиқилиб қолган. Аммо, учинчи киши омон қолган ва воқеа ҳақида қутқариш хизматларига хабар берган.
10 дақиқа ичида қутқариш хизмати вакиллари етиб келишган, аммо улар ҳалок бўлган эди.
Таъкидланишича, Шамони-Монблан ҳудудида ўтган ҳафта дам олиш кунлари хаво ҳарорати жуда баланд бўлган ва туман тушган бўлган.