...
МЕНЮ
ONLINE TV

Британиялик 100 ёшли кампиршо “Vogue” журналининг модели бўлди


11:17, 04.05.2016 Олам
 2 727

Бо Гилберт исмли аёл “Vogue” универмагларидан бирини ривожлантириш кампаниясида иштирок этди.

Сиз кўриб турган кекса аёл айни дамда 100 ёшда. У “Vogue” журналида суратлари чиққан гўзал ва мафтункор моделлар қаторидан жой олди.
 
Бо 1831 йили асос солинган Harvey Nichols универсал дўконлар тармоғининг рекламасидаги фотосессияда модель сифатида иштирок этди. Маълумотларга кўра, у илк бор модель сифатида журнал муқовасига суратга тушган. Кампиршонинг реклама учун олинган фотосуратлари “Vogue” журналида ҳам ёритилади. Журналнинг Бо Гилберт иштирокидаги сони эртага, 5 май куни сотувга чиқади. 
 
Британиянинг Бирмингем шаҳрида истиқомат қилувчи Бо Гилберт фотосессияда машҳур модельер ва дизайнерларнинг ижодига мансуб кийимлар ва аксесуарлардан фойдаланди.
 
Келинг уларни бирма-бир санаб ўтамиз:
Топ – Виктория Бекхэм 
Пальто – Dries Van Noten
Шим – The Row
Кўзойнак – Valentino
Заргарлик буюмлари – Lanvin
Оёқ кийими – Céline 
Умида Якубова

Теглар:100 ёшли Британиялик Vogue Бо Гилберт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!