...
МЕНЮ
ONLINE TV

Brexit’дан кейин Гибралтар тақдири нима кечади


17:04, 08.08.2017 Олам
 2 080

Гибралтар ҳукумати олдида ўйлаб кўриш ва бир қарорга келиш учун 2019 йилнинг 29 мартига қадар бўлган вақт бор. Улар қайси йўлдан кетиши номаълум.

Испания ва Буюк Британия ўртасида можароли ҳудуд сифатида эътироф этиладиган Гибралтар, Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши жараёнида марказий ҳукумат ва ҳудуд ўртасида турлича қарашлар пайдо бўлган.
 
Британия Бош вазири Тереза Мэй хонимнинг фикрига кўра, Британия ҳукумати Гибралтар аҳолисини ишонтиришга ҳаракат қилиб кўради. Гибралтарнинг 30 минглик аҳолисининг 96 фоизи 2016 йилги референдумда Европа Иттифоқи таркибида қолиш учун овоз берган эди.
 
Гибралтар Европа Иттифоқи таркибида қолиш борасида ўз фикрида қатъий турадиган бўлса, Британия таркибидан чиқиши ва ўз мустақиллигини эълон қилиши зарур бўлади. Бироқ масалани бошқа йўл билан ҳам ҳал этса бўлади. Бунинг учун Гибралтар Испания таркибига кириши талаб этилади.
 
Гибралтар ҳукумати олдида ўйлаб кўриш ва бир қарорга келиш учун 2019 йилнинг 29 мартига қадар бўлган вақт бор. Улар қайси йўлдан кетиши номаълум.
 
Маълумотларга кўра, Гибралтар 1713 йилдан бошлаб Утрехт келишувига асосан Британиянинг денгиз ортидаги ҳудуди сифатида эътироф этилади. У Британиянинг бир қисми сифатида 1973 йилда Европа Иттифоқи таркибига кирган, аммо божхона иттифоқи аъзоси эмас.
 
Ҳудуд губернатор томонидан бошқарилиб, давлат тили инглиз тили ҳисобланади.
 
Гибралтар ҳудуди Гибралтар бўғозида муҳим стратегик аҳамиятга эга ҳисобланади ва НАТОнинг ҳарбий базаси жойлашган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Гибралтар Буюк Британия Испания 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!