Ўзбекистон томони йилига 1,2 миллион тонна цемент ишлаб чиқаради.
Тожикистон ва Хитой ҳамкорлигида ташкил этилган “Жунг-Цай Моҳир Цемент” қўшма корхонаси Ўзбекистонда йирик цемент заводини қуриши таклифи билан чиққан. Бу ҳақда ушбу қўшма корхона бош директорининг биринчи ўринбосари Барфихон Холов хабар берган.
Ушбу қўшма корхона Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Тўда қишлоғи ҳудудида цемент заводи қуришни мўлжалламоқда. Ўзбекистон томони эса цемент заводи қурилиши бўйича таклифни кўриб чиқмоқда. Мазкур лойиҳа бўйича Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг кутилаётган расмий ташрифи давомида шартнома имзоланиши мумкин.
Агар цемент заводи қурилиши бўйича келишувга эришилса, Ўзбекистон томони йилига 1,2 миллион тонна цемент ишлаб чиқаради, деб таъкидлаб ўтган “Жунг-Цай Моҳир Цемент” қўшма корхонаси раҳбарияти.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17-18 август кунлари Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи тўғрисида хабар берган эдик.