...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ботир Қодиров бу йил фонограммада 6 кун концерт беради


16:31, 08.09.2016 Шоу-бизнес
 4 500

Жонли ижрода бемалол куйлай оладиган хонанда қачон фонограммадан воз кечаркин?

Ботир Қодиров 2015 йилда “Жим туринг”, “Ота-она” номли қўшиқлари билан ўтган йилларда бой берган шуҳратини қайтариб олган эди. Хонанданинг 2015 йил 21-22-23 ноябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида тақдим этган концерт дастурига кириш истагида чипта тополмаганлар кўп бўлганди.
 
Ботир Қодиров жорий йилдаги концерти кунларини яна 3 кунга кўпайтирди. Маълумотларга қараганда, у 1-6 ноябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида набатдаги концерт дастурини тақдим этади.
 
Кўплаб маъноли қўшиқлари билан мухлислар қалбига кириб боришга улгурган хонанда ҳамон жонли ижрода концерт беришга кириша олгани йўқ. Ҳолбуки, у жонли ижрода бемалол куйлай оладиган хонандалар сирасига киради. Ҳамкасблари Шоҳжаҳон Жўраев ва Жаҳонгир Отажонов эса неча йилдирки, жонли ижрода концерт тақдим этиб келишмоқда.
 
Қизиқ, Ботир Қодиров қачон фонограммага нуқта қўяркин?

Теглар:Ботир Қодиров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Бобур
16:12 11.09.2016

Сенга берилаётган мукофатлар хайф. 6 кун хам фонаграммадан фойдаланасанми.


Ismaloq
10:32 09.09.2016

Шу пантомимаграммани йук килиш керак. Умумн чеклов куйиб ташланса, сохта санъаткорларни хакикий башараси очилади. Качонгача курпача овозларини компьютерга солиб кушик куйлаб юришмокчи. Тугриси (майли мани кулимдан кушик айтиш келмас, лекин мани тирикчилигим бошка сохадан. ПС. акли расо пешвозчилар учун.) фанограммада огиз кимирлатадиган кушикчиларни санъатни тушунмайдиган ёш болалардан бошка хеч ким хурмат килмаса керак деб уйлайман. Аввалам бор инсоф берсин.


ssss
17:42 08.09.2016

Зарилми воз кечиб одамла радио га пул тулаб киришади



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!