...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бошига ўқ теккан 6 ёшли бола тирик қолди


12:13, 15.05.2017 Олам
 2 935

Болага пневматик қурол билан жароҳат етказилган.

Россиянинг Магадан вилоятида 6 ёшли бола нохуш воқеа туфайли шаҳар шифохонасига етказилди. Унинг бошига ўқ теккан.
 
У якшанба куни ота-онаси билан Годнинский туманидаги табиат қўйнида дам олишга боришган. Болага пневматик қурол билан жароҳат етказилган.
 
Хабарларга кўра, нейрохирурглар фавқулодда операция ўтказгани натижасида бола тирик қолган. Аҳволи қониқарли ва ўзини анча яхши ҳис қилмоқда.
 
Эндиликда жабрланувчини болалар шифохонасига ўтказишмоқчи.
Мадина Муҳаммадиева

Теглар:Магадан Бола бахтсиз воқеа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!