...
МЕНЮ
ONLINE TV

Борма куясан! Эрдўған можароли тахминни тасдиқлади


18:08, 09.04.2018 Олам
 6 539

Эрдўған санкцияларга сабаб бўлувчи можарони тасдиқлади.

Аввалроқ, АҚШ Туркияга русларнинг С-400 зенит-ракета комплексларини сотиб олгани учун санкциялар жорий қилиши мумкинлиги билан тахдид қилгани ва иккала мамлакатни ҳам огоҳлантирганини маълум қилган эдик.
 
Бугун, 9 арпель куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россияга киритилган санкциялардан кейин С-400 зенит-ракета комплексларини ушбу мамлакатдан сотиб олганини расман тасдиқлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.
 
Шунингдек, Эрдўған ушбу қарори билан Туркия ўз тақдирини ўзи ҳал қилишини таъкидлаганини айтиб ўтган.
 
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Туркия ва Россиянинг халқаро келишув қоидаларига зид равишда ўзаро қурол савдосини амалга оширганликлари учун огоҳлантириш берган эди ва ҳар иккала мамлакатга нисбатан бу борада санкциялар жорий этилишини маълум қилганди.
Икром Раҳмон

Теглар:Туркия Россия Эрдўған С-400 санкция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!