...
МЕНЮ
ONLINE TV

Болливуд юлдузи Амир Хон Туркияга борди


11:45, 07.10.2017 Кино
 5 152

Амир Хон мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан ҳам учрашди.

Туркия туризм ва маданият вазирининг таклифига биноан Болливуд юлдузи Амир Хон Туркияга борди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар бермоқда.
 
“Туркияга ташрифимдан ниҳоятдан хурсандман. Мақсадим —ҳамиша инсонларга янги-янги умидлар улашишдир”, деб таъкидлаган Амир Хон Туркия ОАВ ларига берган интервьюсида.
 
Болливуд юлдузи туркиялик кино ижодкорлари билан янги лойиҳалар устида ишлаш нияти борлигини ҳам маълум қилган.
 
Шуниндек, Амир Хон мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашди.
 
Президент саройида бўлиб ўтган қабул жараёни ОАВларига ёпиқ тарзда ўтказилгани маълум қилинмоқда.
 
Амир Хон Туркияда ўзи бош ролни ижро этган “Secret Superstar” фильмининг тақдимотида иштирок этиши кутилмоқда.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Амир Хон Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!