Умумий ҳисобда поезднинг 23 та вагонида газ бўлган. Ҳалокатдан сўнг бир неча цистерна ёрилиб, портлаш рўй берган.
Умумий ҳисобда поезднинг 23 та вагонида газ бўлган. Ҳалокатдан сўнг бир неча цистерна ёрилиб, портлаш рўй берди. Портлаш қуввати юқори бўлгани сабаб атрофдаги бир нечта биноларга жиддий шикаст етган. 12 киши вайроналар остидан қутқариб олинди.
Ҳалокат оқибатида 5 киши қурбон бўлди. 20 дан зиёд киши турли жароҳатлар билан шифохонага етказилди.
Фалокат юз берган ҳудудда 150 нафарга яқин ўт ўчириш хизмати вакиллари ва қутқарувчилар ишлашмоқда. Олов ҳамон бартараф этилмагани хабар қилиняпти. Шунингдек, полиция ҳам воқеа жойига етиб келиб, тезкор эвакуация ишларини олиб борган.