Болгария хавфсизлик ходимлари бу ҳолат юзасидан текширув ўтказмоқда.
“Келиб тушган маълумот асосида Болгариянинг уюштирилган жиноятга қарши курашиш хизмати ва давлат миллий хавфсизлик агентлиги ходимлари Софияда ва мамлакатнинг 15 та вилоятларида махсус текширув ўтказмоқдалар. Текширув 50 дан ортиқ савдо объектларида ўтказилади, дея махсус хизмат вакиллари маълумот берди, лекин ДАИШ билан боғлиқ ҳолат юзасидан ҳеч қандай изоҳ бермади”, – дейилади нашрда.
Маълумотларга кўра, АҚШ ва Россиядан олинган сунъий йўлдош тасвирлари текширув ўтказилишига сабаб бўлган. Варна ва Бургас портларигача бензин ва дизель ёқилғилари танкер орқали олиб келинади, лекин ҳужжат бўйича Грециядаги базадан келтирилади ва Европа Иттифоқининг ички таъминоти ҳисобланади.
Денгиз ҳаракатларини назорат қилиш электрон тизимининг қайд этишича, танкерлар Греция ва Болгарияга кириш олдидан Қора ва Ўртаер денгизидаги еттита портда тўхтаб ўтади. Тахмин қилинишича, ДАИШ томонидан ишлаб чиқарилаётган ёқилғи маҳсулотлари айнан ўша ерда юкланади.
“Контрабанда нефть маҳсулотлари ўзининг паст сифати билан ажралиб туради ва сифат жиҳатдан Европа нормаларига жавоб бермайди. Демак, ёқилғи Грециядаги омборлардан келмаяпти, танкерлар грек портларига зарур ҳужжатлар учун кирадилар холос”, – дейилади ТАССда.