...
МЕНЮ
ONLINE TV

БМТ: Сурияда минглаб одамлар очликдан ўлган бўлиши мумкин


13:08, 01.03.2016 Олам
 2 382

Суриянинг қамал қилинган шаҳарларида 450 минг одам тутқунликда яшамоқда

Суриянинг қамал қилинган шаҳарларида минглаб одамлар очликдан ўлган бўлиши мумкин. Бу ҳақда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн Женевада инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ кенгашининг 31-сессиясида айтиб ўтди, дея ТАСС хабар берди.

“Ҳалигача Суриянинг қамал қилинган шаҳарлари ва аҳоли пунктларида 450 минг киши тутқундек яшамоқда. Озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарур гуманитар ёрдамлардан фойдаланиш имконияти чекланмоқда”, – дейди ал-Ҳусайн. “Аҳолини қасддан очликка грифтор этиш ҳарбий ҳаракатлар олиб боришда тақиқланган қурол ҳисобланади”, – дея қўшимча қилди олий комиссар.

Олдинроқ, БМТ Суриядаги можарода иштирок этаётган томонларни қамал қилинган шаҳарлардан тўсиқларни олиб ташлаш ва муҳтож аҳолига гуманитар ёрдам кўрсатишга халал бермасликка чақирган эди, дейилади хабарда.

Женевада БМТнинг гуманитар масалалар координацияси Бошқармасининг расмий вакили Йенс Ларькенинг сўзларига кўра, яқин беш кунда қамал қилинган шаҳарларда яшовчи 154 минг суриялик учун ёрдам кўрсатилади. БМТ Суриядаги урушда иштирок этаётган томонлардан етиб бориш қийин ва қамал қилинган ҳудудларда яшовчи барча – 4,6 миллион аҳолига ёрдам кўрсатиш учун сўзсиз, чекланмаган кириш имконини таъминлашни талаб қилмоқда.

Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ кенгашининг сессияси жорий йилнинг 24 мартига қадар давом этади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:БМТ Зайд Раад ал-Ҳусайн Сурия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!