Видеолавҳада тасвирланган, ўз фарзандини тепкилаётган отанинг шахси аниқланиб, ҳибсга олинди.
Ўтган дам олиш кунлари интернет тармоғида, ерда ётган фарзандини тепкилаётган отанинг хатти-ҳаракати тасвирга туширилган видеоролик кенг тарқалган эди. Кейинчалик бу шахс – боланинг отаси, 1967 йилда туғилган ва айни вақтда Давлат рўйхатига олиш хизмати Сокулук туман бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаётган Бариер Адиев эканлиги аниқланган.
Ҳозирги вақтда Бариер Адиев ҳибсга олинган унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
Аввалроқ, Тошкентда собиқ ички ишлар ходими ўзининг 4 ёшли қизчасини калтаклагани ва ушбу воқеа ижтимоий тармоқларда кенга тарқалгани тўғрисида ҳам хабар берган эдик.