...
МЕНЮ
ONLINE TV

Болаларнинг дунёдаги энг йирик қабристони топилди


17:24, 27.04.2018 Олам
 6 287

Шунингдек, бу ерда уч нафар ёши катта одам, икки нафари бошидан оғир жароҳат изи бор аёл киши ҳам дафн этилган.

Перу мамлакатида археологлар болаларнинг оммавий қабрини топишди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар қилмоқда.
 
Бу шу пайтгача аниқланган энг катта оммавий қабр ҳисобланади.

Мутахассисларнинг маълум қилишича, тахминан 140 та скелет топилган. Қазилма ишлари АҚШ Миллий географик ҳамжамияти томонидан қўллаб-қувватланмоқда. 
 
“National Geographic” порталининг ёзишича, бу ерда 5 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар ва 200та ёш ламанинг жасади дафн этилган.
 
Улар 550 йил муқаддам ўлдирилгани айтилмоқда. Тадқиқотлар натижасида, болалар ва ҳайвонларнинг қовурғалари синганини аниқланган. Яна бир нечта жиддий жароҳат излари ҳам бор.
 
Шунингдек, бу ерда уч нафар ёши катта одам, икки нафари бошидан оғир жароҳат изи бор аёл киши ҳам дафн этилган.
 
Археологларнинг тахминича, улар қандайдир маросим туфайли қурбонлик қилинган бўлиши мумкин.
Темур Назаров

Теглар:Перу қабристон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!