...
МЕНЮ
ONLINE TV

Болаларни ўқитиш учун яратилган робот одамларга ҳужум қилди


18:29, 18.11.2016 Олам
 3 816

Роботнинг бўйи ўрта ёшли одамнинг белидан келади.

Хитойнинг Шэньчжень шаҳрида робот одамга ҳужум қилди. Жабрланган шахс шифохонага ётқизилган. Бу хақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
Воқеа “China Hi-Tech Fair” кўргазмасида содир бўлган.
 
Хабарларга кўра, робот 4-12 ёшли болаларга таълим бериш мақсадида яратилган. Номаълум сабабга кўра роботнинг фаолият тизимида нуқсонлар пайдо бўлди. Шунингдек, у ойнали растани синишига ҳам сабаб бўлган.
 
Робот бир нафар эркакка жароҳат етказганидан сўнг кўргазмага келган одамларга ҳужум қила бошлади. Оёғидан жароҳат олган эркак тезда шифохонага олиб кетилган.
 
Роботнинг бўйи ўрта ёшли одамнинг белидан келади. Қурилмага эмоцияларни намойиш этувчи график дисплей ўрнатилган.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Хитой Робот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!