Янги туғилган чақалоқнинг жасади мактаб стадионида топилган.
Қозоғистоннинг Қапшағай шаҳрида болалар ўйнаётиб, матога ўраб, кўмилган янги туғилган чақалоқ жасадини топишди. Бу ҳақда “Nur.kz” ёзмоқда.
Боланинг жасади шаҳар ноҳияларидан бирида жойлашган мактаб-гимназия стадионида топилган. Гўдакнинг танасида ҳеч қандай жароҳат излари йўқ, дейилади хабарда.
Шаҳар полицияси боланинг онаси кимлигини аниқлаш юзасидан тергов ишларини олиб бормоқда. Бунинг учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар туғруқхоналарни текширмоқда.
Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Руслан Сулаймонов