...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Оскар де ла Хойя ҳибсга олинди


11:25, 26.01.2017 Спорт
 3 677

У аввал ҳам психотроп дори воситаларини ҳаддан ташқари кўп қабул қилгани учун реабилитация марказида даволанганди.

WBC, IBF, WBO бўйича собиқ жаҳон чемпиони, боксчи Оскар де ла Хойя АҚШнинг Калифорния штати, Пасадена шаҳрида ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Tvzvezda.ru” нашри хабар қилмоқда.
 
Маълумотларга кўра, 43 ёшли собиқ боксчи токсик моддаси мавжуд дори воситасини истеъмол қилиб, яъни маст ҳолда автомобиль бошқаргани сабабли полиция томонидан қўлга олинган.  Унинг айнан қайси гиёҳванд моддани қабул қилгани ҳозирча номаълум.
 
Бироқ Оскар де ла Хойя аввал ҳам психотроп дори воситаларини ҳаддан ташқари кўп қабул қилгани учун реабилитация марказида даволанганди.
 
Айни дамда полиция спортчининг қанча муддат ушлаб турилиши, унга қандай жазо қўлланилиши борасида ҳеч қандай маълумот йўқ.
 
Эслатиб ўтамиз, Оскар де ла Хойя бокс оламидаги фаолияти давомида 45 та жангни ўтказган. Улардан 39 тасини ғалаба билан якунлаган. Спорт оламидан кетгач, у промоутерлик билан шуғулланган. 
Умида Якубова

Теглар:Оскар де ла Хойя 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!