...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати. Мусобақада илк чемпион номи аниқланди


12:36, 30.11.2017 Спорт
 1 952

Бугун, Термизда 49 кг вазн тоифасида финал жанги бўлиб ўтди.

Термиз шаҳрида давом этаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида финал жанглари бўлиб ўтмоқда.
 
Бугун, 30 ноябрь куни 49 кг вазн тоифасида финал жанги бўлиб ўтди.
 
Ҳал қилувчи баҳсда бухоролик Мироншоҳ Ибрагимов Тошкент вилояти шарафини ҳимоя қилган Худойназар Файзов билан ўзаро жанг олиб борди.
 
3 раунд давом этган тўқнашув якунида Худойназар Файзов 3:2 ҳисобида ғалабага эришди ва ўз вазни тоифасида Ўзбекистон чемпионига айланди.
 
Эслатиб ўтамиз, Худойназар Файзов кеча 29 ноябрь куни “Uzbek Tigers”  клуби иштирокчиси Нодиржон Мирзааҳмедовни ярим финалда мағлубиятга учратиб, бугугни финалга йўлланма олганди.
 
Шунингдек, бугун яна 9 та вазн тоифасида финал жанглари ўтказилади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Худойназар Файзов Мироншоҳ Ибрагимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!