...
МЕНЮ
ONLINE TV

Boeing 747’ни ишлаб чиққан олим Жо Саттер 95 ёшида вафот этди


16:18, 31.08.2016 Олам
 2 518

Олим 1986 йили нафақага чиқиб, Сиэтлдаги Boeing компаниясида маслаҳатчи лавозимида ишлаётган эди.

Кеча, 30 август куни Boeing 747 самолётини ишлаб чиққан етакчи олим ва муҳандис Жо Саттер 95 ёшида вафот этди, деб ёзади ТАСС. Бу ҳақда расман Boeing корпорацияси оммага хабар берган.
 
“Жо 60 йилларда Boeing 747 самолётини ишлаб чиқишда қатнашган муҳандисларга бошчилик қиларди. Улар биргаликда халқаро қатновни йўлга қўйишди ва бизни дунё билан боғлашди”, дейди “Boeing – Фуқаро самолётлари” бош директори Рэй Коннер.
 
1986 йили Жо Саттер нафақага чиққан ва ўлимига қадар Сиэтлдаги Boeing компаниясида маслаҳатчи лавозимида ишлаб келган.
 
Маълумот учун, Boeing 747 1970 йилдан буён ишлаб чиқарила бошланган. 
Умида Якубова

Теглар:Сиэтл Boeing 747 Жо Саттер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!