Россия элчиси руслар АҚШнинг Россияга нисбатан ҳаракатлари доирасидагина муносабат билдираётганини маълум қилди.
Россия элчиси икки мамлакат ўртасидаги ҳозирги муносабатлар ва дипломатик алоқалар тўғрисида қуйидагиларни билдирган:
“Агарда юзингизга кимдир тарсаки тортиб юборса, қандай муносабат билдирар эдингиз? Сиз буни ўйлаб кўрасизми ёки йўқми? Бирор нарса қилиб бунга жавоб берасизми? Булар ўз-ўзидан содир бўладиган ҳолатлардир. Бизнинг муносабатларимиз айни дамда жуда ёмон ҳолатда. Ўртада ўзаро ишонч йўқ.
Менимча, АҚШ ва Россия муносабатларининг ёмонлашуви, дипломатларнинг чиқариб юборилиши ва Сиэтлдаги Россия Бош консулхонаси ёпилишига Лондондаги фожиа сабаб бўлди. Шунингдек, мен Оқ уй Матбуот котибидан АҚШдаги рус разведка офицерларини чиқариб юбориш ҳақидаги ҳужжатни олдим. Бунинг Лондондаги фожиага нима алоқаси бор?”
Аввалроқ, АҚШ 60 нафар рус дипломатини мамлакатдан чиқариб юборишига жавобан Россия ҳам АҚШнинг шунча вакилига жавоб бериб юборганини хабар қилган эдик.