...
МЕНЮ
ONLINE TV

БМТ резолюцияси лойиҳаси АҚШ томонидан рад этилди


09:19, 19.12.2017 Олам
 2 508

БМТнинг Хавфсизлик кенгашида Қуддуснинг мақоми ўзгартирилганини тан олмаслик, унинг мақомини ўзгартириш бўйича қабул қилинган қарорни бекор қилиш тўғрисидаги резолюциянинг қабул қилинишига АҚШ вето қўйди.

Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трампнинг Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олгани ва АҚШ элчихонасини у ерга кўчириш тўғрисида қарор қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Кеча, БМТнинг Хавфсизлик кенгашида Миср Араб Республикаси томонидан тарқатилган, Қуддуснинг мақоми ўзгартирилганини тан олмаслик, унинг мақомини ўзгартириш бўйича қабул қилинган қарорни бекор қилиш тўғрисидаги резолюциянинг қабул қилинишига АҚШ вето қўйди.     
 
Мазкур ҳужжат 14 та овоз билан маъқулланди. АҚШ эса, Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси сифатида, вето ҳуқуқидан фойдаланди.
 
Резолюция лойиҳасида, “Қуддус” шаҳрининг мақоми, демографик таркибини ўгартириши мумкин бўлган ҳар қандай қарор ва хатти-ҳаракат юридик кучга эга эмас, ҳаққоний эмас деб топилиши ва бекор қилиниши керак”, деган иборалар мавжуд эди.   
Обил Сафаров

Теглар:БМТ Хавфсизлик кенгаши Қуддус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!