Маълумки, Африканинг бир қатор давлатларида, жумладан Нигерия ва Гамбияда дунё ҳамжамиятининг эътирозига қарамасдан аёлларнинг жинсий аъзоларини шикастлаш одати мавжуд.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Пан Ги Мун бутун дунё эркакларини аёллар жинсий аъзоларини шикастлашга қарши курашишга чақирди. Бу ҳақда “Theguardian.com” хабар берди.
Маълумки, Африканинг бир қатор давлатларида, жумладан Нигерия ва Гамбияда дунё ҳамжамиятининг эътирозига қарамасдан аёлларнинг жинсий аъзоларини шикастлаш одати мавжуд.
"БМТ Бош котиби сифатида аёллар ва қизларга нисбатан ноҳақликларга қарши кураш менинг энг устувор мақсадларимдан биридир ва бу ҳаракатга мен ўз овозим ҳамда кучимни сафарбар этаман", – дейди Пан Ги Мун
Бугун, 6-февраль Халқаро аёлларнинг жинсий аъзоларини шикастлашга қарши курашиш куни ҳисобланади. Жамиятда хотин- қизларга қанча яхши муносабатда бўлинса ва уларга нисбатан ноҳақликларнинг олди олинса, бу жамият келажаги учун жуда катта роль ўйнаши аниқ. Аёл – бу она, у эртанги куннинг яратувчи, эркаклар қатори жамиятнинг ҳақли аъзоси. Пан Ги Мун ҳам ўз ҳаракатлари доирасида дунё эркакларига ана шуни яна бир бор уқтиришга ҳаракат қилмоқда.
Руслан Сулаймонов