...
МЕНЮ
ONLINE TV

БМТ Бош Ассамлеясида Ўзбекистон ҳақида китоб тарқатилди


20:14, 25.08.2017 Олам
 2 879

Бош Ассамблеяси 71-сессиясида маҳалла тўғрисидаги материал тарқатилди.

Ўзбекистон Республикасининг БМТдаги Доимий ваколатхонаси томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 71-сессиясида “Маҳалла – Ўзбекистондаги фуқаролик жамиятининг ноёб институти” номли таҳлилий материал тарқатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
 
Ушбу ҳужжат Бош Ассамблея сессиясининг кун тартибига киритилган бўлиб, 68-бандга асосан расмий ҳужжат сифатида тарқатилган.
 
Маълумотларга кўра, ҳужжат ташкилотнинг барча расмий тиллари – араб, француз, инглиз, испан, рус ва хитой тилларига таржима қилинган бўлиб, БМТнинг расмий ҳужжатлари тизимига жойлаштирилди.
 
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 19-25 сентябрь кунлари БМТ Бош Ассамблеясининг навбатдаги 72-сессиясида иштирок этиш учун Америка Қўшма Штатларига ташриф буюради.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:БМТ Маҳалла 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!