...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бишкекдаги терактни қайси миллат вакили амалга оширгани маълум бўлди


13:39, 30.08.2016 Олам
 6 704

Бугун, 30 август куни Бишкекдаги Хитой элчихонасида теракт амалга оширилган эди.

Аввалроқ, Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги Хитой элчихонасида худкуш-террорчи томонидан теракт амалга оширилгани ҳақида хабар берган эдик. Теракт оқибатида уч нафар элчихона ходими – қирғизистонликлар жароҳатланган, террорчи эса ҳалок бўлган
 
Мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг хабар беришича, худкуш-террорчи уйғур миллатига мансуб бўлган. Воқеа жойида милиция ходимлари текширув ишларини олиб бормоқда.
 
“Портлаш кучи тахминан 6 килограмм ТНТ (Тринитротолуол) эквивалентига тенг бўлган”, дейди милиция ходимлари.
 
Қуйида воқеа жойида олинган суратлар эътиборингизга ҳавола этилади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Бишкек Хитой элчихонаси Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!