Буюк Британиядаги реферндум натижалари эълон қилингач, Шимолий Ирландия Ирландия билан бирлашиш ёки бирлашмасликни аниқлаш учун референдум ўтказиш ниятида.
Буюк Британияда ўтказилган референдум натижаси Шимолий Ирландиядаги сиёсий қарашларни ўзгартиради ва биз Ирландия билан бирлашиш учун референдум ўтказиш ҳаракатларини яна фаоллаштирамиз”, дейди Макгиннесс.
Сиёсатчининг фикрича, агар референдум натижаларига кўра, Шимолий Ирлания аҳолиси Бирлашган Қиролликнинг ЕИ таркибида қолишини ёқлаб овоз берган бўлса, Британия ҳукуматининг Шимолий Ирландия номидан иш кўриш ҳуқуқи ўз-ўзидан чекланади.
Шимолий Ирландия аҳолисининг 55.8 фоизи Буюк Британиянинг ЕИда қолишини ёқлаб овоз берган.
Маълумот ўрнида, 1921 йилнинг декабрида Британия ва Ирландия ўртасида тинчлик шартномаси имзоланган. Мазкур шартномага биноан, Ирландия доминион мақомига эга бўлди ва 1949 йилга бориб мустақилликка эришди. Шимолий Ирландия эса Буюк Британиянинг бир қисми бўлиб қолди.