Жангарилар гаровга олинганлардан тирик қалқон сифатида фойдаланмоқда.
ИШИД террористик ташкилоти Суриянинг Алеппо вилоятидаги Эл-Баб ва Манбиж шаҳарлари яқинида жойлашган бир неча қишлоққа бостириб кирди ва 900дан ортиқ одамни гаровга олди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Хабарда ёзилишича, жангарилар гаровга олинганларнинг бир қисмини қишлоқ ҳудудида окоп қазишга мажбур қилдилар ва қолганлардан тирик қалқон сифатида фойдаландилар.
Маълумотларга қараганда, террористлар гаровга олган одамлар Эл-Баб яқинидаги 15та қишлоқда ва Манбиж шаҳрига яқин битта қишлоқда истиқомат қилар эди.
ИШИД жангарилари Туркия ва сурия чегарасида жойлашган Ар-Раи аҳоли пунктини босиб олдилар. Сурия озодлик армияси мазкур аҳоли пунктини ўз қўлида сақлаб қола олмади.

Руслан Сулаймонов