Талабалар ўртасидаги жанжал отишмага айланиб кетди ва бир неча кишининг умрига зомин бўлди.
Тиббиёт университети талабалари бир-бири билан урушгач, отишма бошланиб кетган. Жанжал нима сабабдан бошлангани ва қурол талабалар қўлига қаердан тушиб қолгани номаълум.
Отишма юз берган ҳудудга зудлик билан полиция етиб келган. Ушбу ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган.