...
МЕНЮ
ONLINE TV

Билл Гейтс: “Илм-фандаги ривожланиш оммавий қириш қуролига айланиб қолган”


20:27, 10.02.2017 Олам
 3 104

Бутун дунёни малария ва очарчилик каби муаммолар қамраб олган бир пайтда “Microsoft” компанияси асосчиси Билл Гейтс ҳамон сайёра келажагига ижобий кўз билан боқмоқда.

“Forbes” журнали умумий бойлиги 85 миллиард АҚШ долларига тенг, деб баҳолаган 61 ёшли миллиардер саховатпеша тадбиркор эканлиги билан ҳам машҳур. У CNN каналига берган интервьюсида, барқарор ривожланиш ва сайёрамиздаги инсонларга нафи тегиши мумкин бўлган режадаги ишлари ҳақида сўзлаб берди:
 
“Рафиқам билан биргаликда асос солган жамғармамиз –  Билл ва Мелинда жамғармаси ривожланаётган давлатларда кенг тарқаб бораётган малария, диарея, ОИТС каби касалликларга қарши курашиш мақсадида иш олиб боради”.
 
Гапларининг исботи сифатида Гейтс Лотин Америкаси давлатларида чивин заҳридан азият чекаётганлар учун ишлаб чиқилган махсус лойиҳани кўрсатади.
 
“Унча эътиборли бўлмаса ҳам биз бундан йигирма беш йил аввал диарея сабабли вафот этаётган беш ёшгача бўлган болалар ўлими сони ўн уч миллиондан олти миллионга пасайишига эришдик”, деб фахр билан сўзлаб берди Билл Гейтс.
 
Журналист ундан “Глобал аҳамиятга эга ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг ечими борми”, дея сўраганида дунёдаги энг бой кишилардан бири “Биз ҳеч қачон йўқликка маҳкум эмасмиз. Илм-фандаги ривожланиш барчани қувонтиради, лекин у оммавий қириш қуролига айланиб қолган”, деб жавоб берди.
 
“Дунёни сақлаб қолиш учун озиқ овқат етиштиришни янада ошириш керак. Агар атрофдаги муаммолар нималардан ташкил топганини, айнан муаммонинг келиб чиқишига қандай омиллар сабаб бўлганини билсак, бизда ғайрат ошади. Ўйлайманки, бизнинг олдимизда катта имкониятлар турибди”, деб фикрига якун ясади Билл Гейтс.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Билл Гейтс Microsoft Малария Диарея ОИТС 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!