“Дерби” мақомига эга баҳсда мураббийнинг бошини ёриб, жанжалнинг асосий сабачисига айланган мухлис полиция томонидан қўлга олинган.
Ўша заҳоти тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, мезбонлар устози шифохонага ётқизилди. Хабарларга қараганда, мураббийга шифохонадан жавоб берилган.
“Дерби” мақомига эга баҳсда Шенол Гунешнинг бошини ёриб, жанжалнинг асосий сабачисига айланган мухлис полиция томонидан қўлга олинган. Безорининг номи ошкор этилмаяпти.
Бироқ у тергов жараёнида айбига иқрор бўлиб, “Қарасам, жанжал бошланиш арафасида. Қўлимдаги тошни зар билан стадионга отдим. Аммо бирор кимсага жароҳат етказишини кутмагандим”, деди.
Истанбул ички ишлар мудирлиги томонидан айбдорнинг ҳужжатлари ўрганлиганида, у аввал ҳам безорилиги туфайли бир неча бор панжара ортида “меҳмон” бўлганлиги аниқланди.
Шифохонадан чиққан мураббий Шенол Гунеш эса шундай дейди: “Ўйин одатдагидай бир кутган сценарий остида кечаётганди. Шогирдларим бурчак тўпини киритишаётганда, Толгани захирага олиш учун майдон четига бориб чақирдим. Кейин нима бўлганини эслолмайман. Ўзимга келганимда майса устида ётардим. Бундай мухлислик футболнинг томошабоплигига зарар бермоқда. Тезроқ фанатларга қарши бирор чора топиш керак. Акс ҳолда майдондан ярадор ҳолатда чиқиб кетадиганлар сони ортаверади”.
Айтиш мумкинки, “Бешиктош” ва “Фенербаҳче” ўртасидаги Туркия кубоги ярим финал жавоб учрашувига меҳмонлар томонидан 2 мингдан зиёд мухлис келган. Улар ўйин бошланмасидан олдин, шаҳар ичида ҳам безориликларни амалга оширишган. “Бешиктош” мухлислари ҳам улардан қолишмаган. Улар стадионга келиш чоғида 3 та автобуснинг ойнагини синдиришгани айтилмоқда.
Хуллас, безорилик туфайли тўхтатилган ўйинни қайта ўтказиш учун Туркия футбол федерацияси катта йиғилиш ўтказди. Ушбу учрашув 25 апрель куни бўлиб ўтади. Ўйинга ҳар бир мухлис қаттиқ назорат остида киритилиши маълум қилинди.