...
МЕНЮ
ONLINE TV

Берлинда юк машинаси иштирокидаги ҳужумни ким уюштиргани маълум бўлди


09:20, 21.12.2016 Олам
 4 325

Ушбу ЙТҲ-ҳужумда қурбон бўлганлар сони 12 тага етди.

Аввалроқ, Берлиндаги Курфюрстендамм кўчаси ҳудудида ташкил қилинган Рождество ярмаркасига катта юк машинасининг урилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Юк машинаси ҳайдовчиси машинани атайлаб ярмарка олдида тўпланиб турган одамлар устига ҳайдагани сабабли дастлаб, 9 кишининг вафот этгани 50 дан ортиқ фуқаро жароҳатлангани хабар қилинганди. Орадан бир кун ўтиб, қурбонлар сони 12 тага етди.
 
Бўлиб ўтган машъум воқеани полиция террористик ҳаракат, деб баҳолаганди. Кеча, 20 декабрь куни ИШИД ушбу кўнгилсиз ҳодисани атайлаб уюштирганини тан олди. Айтиш керакки, полиция ҳамда кўплаб давлат сиёсатчиларининг бу борадаги фикрлари тўғри бўлиб чиқди.
 
ИШИД ўз мурожаатида одамларга ўз сафига қўшилишни таклиф қилгани, улардан эса рад жавобини олгани учун худкуш-аскарни ёллаб, уни халқаро коалиция қаторига кирувчи мамлакатлар фуқароларига ҳужум уюштиришга юборганини айтган. Бу ҳақда “Aif.ru” хабар қилди.
 
Маълумотларга кўра, 12 кишининг ҳаётига зомин бўлган юк машинасини бошқарган ҳайдовчи қочиб кетган. Полиция покистонлик фуқарони айни ишда гумон қилиб қўлга олган. Бироқ далилларнинг етишмаслиги сабабли, у қўйиб юборилган.
 
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 14 июлида Францияда ўтказилаётган миллий байрам – Бастилияни ишғол қилиш кунида Францияда ҳам юк машинаси одамлар устига бостириб кириб, ўнлаб одамнинг умрига зомин бўлганди. Ўшанда, Франция президенти Франсуа Олланд мазкур воқеага нисбатан теракт дея баҳо берганди. Ушбу ҳолатда 84 киши қурбон бўлган, 100 дан зиёд одам жароҳат олганди.
Умида Якубова

Теглар:Берлин ИШИД 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!