...
МЕНЮ
ONLINE TV

Белига гиёҳванд моддани скотчлаган ўзбекистонлик қўлга олинди


10:38, 23.10.2017 Жамият
 3 339

Ўзбекистон–Қозоғистон давлат чегарасидан гиёҳванд модда олиб ўтмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди.

Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати ходимлари томонидан Ўзбекистон–Қозоғистон давлат чегаралари орқали гиёҳвандлик моддалари олиб ўтишга уриниш ҳолати аниқланган. Бу ҳақда “Zakon.kz” нашри хабар берди.
 
Ўзбекистон фуқароси бўлган 36 ёшли эркак давлат чегараларини кесиб ўтаётганда баданига скотч билан ўралган гиёҳванд моддалари олиб ўтмоқчи бўлган.
 
Сариағаш чегара отрядининг “Ипак йўли” ўтиш пунктидаги навбатчиси хизмат итидан фойдаланиб ўзбекистонлик йигитни қўлга олган. Шахсий текширув  давомида унинг ёнидан 160 грамм миқдордаги марихуана гиёҳвандлик ўсимлиги топилган.
 
Қўлга олинган шахс ҳақидаги маълумотлар бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ихтиёрига тегишли тартибда топширилган. 
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Гиёҳванд моддасини олиб ўтиш Ўзбекистон–Қозоғистон давлат чегараси Қўлга тушган 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар