Марҳум ҳақида ижтимоий тармоқларда фақат ва фақат илиқ сўзлар айтилмоқда.
27 март куни Францияда ўтказилган велопойга вақтида “Wanty-Gobert” жамоаси велопойгачиси Бельгиялик 26 ёшли спортчи Антуан Демуатье мотоцикл билан тўқнашувдан вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун оммавий ахборот воситаларида, хусусан
“Lenta.ru” нашрида унинг органлари уч кишининг ҳаётини сақлаб қолгани борасида янги маълумотлар чоп этилди. ОАВ бу маълумотни велопойгачи Антуана Демуатьенинг дўсти Гаэтан Бийенинг Twitter ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали берган хабари орқали олгани айтилмоқда.
“Антуаннинг органлари трансплантация учун берилгандан сўнг, 3 кишининг ҳаёти сақлаб қолинди. У сўнгги нафасгача қаҳрамон”, – деб ёзади Бийе.
Эслатиб ўтамиз, “Wanty-Gobert” жамоаси велопойгачиси Бельгиялик 26 ёшли спортчи Антуан Демуати “Гент-Вевельгем” бир кунлик велопойгасида қатнашаётиб ЙТҲга учраган. Мотоцикл билан тўқнашувдан сўнг у Лилль шаҳридаги шифохонага етказилган, аммо шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олишмаган