...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бефаросат аёл 9 ёшли қизчани ўлдириб қўйди...


09:36, 19.10.2017 Олам
 5 103

Қарийб 150 кг вазнли аёл аввалига уни чизғич билан урган, сўнг қочишга уринган қизалоқни тутиб олиб, унинг устига...

Американинг Флорида штатидаги Эскамбия округида оғирлиги қарийб 150 кг бўлган аёл 9 ёшли жиянини устига ўтириб, уни ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда “PNJ” агентлиги хабар бермоқда.
 
64 ёшли Вероника Грин Поузининг оғирлиги 147 кг бўлиб, у жиянининг унга қулоқ солмаганлиги учун ўз танаси билан нафасини сиқиб, ўлдирган.
 
Маълум бўлишича, холаси 9 ёшли Дерика Линдсейни аввалига чизғич билан урган, қизалоқ эса қочишга уринган. Бу вақтда янада ғазабланган Вероника Грин қизни тутиб олиб, унинг устига ўтириб олган.
 
10 дақиқадан сўнг қизалоқ нафас олишга қийналаётгани ҳақида айтган. Аммо бефаросат аёл Дериканинг нафас олиши тўхтатгунига қадар яна бир неча дақиқа унинг устида ўтирган.
 
Мазкур воқеадан кейин 9 ёшли Дерика шифохонага етказилди, аммо шифокорлар қизнинг жон берганини маълум қилишди.
 
147 кг вазнга эга 64 ёшли Вероника Гринга болалар билан ваҳшийларча муносабатда бўлганлиги учун айблов эълон қилинди ва ҳибсга олинди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда...
Дурдона Расулова 

Теглар:Оғир вазнли аёл Флорида 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!