...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бавариядаги поездлар тўқнашуви катта талофатларга сабаб бўлди


21:43, 09.02.2016 Олам
 2 685

Германия транспорт вазири: Тўқнашиб кетган поездларнинг машинистлари бир-бирларини кўрмаган.

Сешанба куни эрталаб Баварияда тўқнашиб кетган поездларнинг машинистлари ҳалокат олдидан бир-бирларини кўрмаган, катта тезликда ҳаракат қилиб тормоз беришга ҳам улгурмаган,  дейди  Германия транспорт вазири Александр Добрин Бад-Айблингдаги матбуот анжумани давомида.  Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

Бугун эрталаб содир бўлган икки поезд тўнашуви натижасида 10 та одам ҳалок бўлди,  80 га яқин одам турли тан жароҳатлари олди.  Қутқарув ишларига юзлаб қутқарувчилар,  ўндан ортиқ вертолёт иштирок этди.  Бундан ташқари, қўшни Австрия давлати ўз қутқарувчиларини юборди.  Тўқнашув сабаблари ҳали аниқланмаган.  Жабрланувчилар орасида бошқа давлат вакиллари борлиги ҳам номаълум.

“Поездлар катта тезликда ҳаракатланишлари лозим.  Тўқнашув содир бўлган ҳудудда  рухсат этилган энг юқори тезлик 100 км/сни ташкил этади. Бу ҳудудда бурилиш мавжуд.  Балки шунинг учун ҳам машинистлар бир-бирларини кўрмаган ва тўхташга улгурмаган”, – дейди транспорт вазир.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Бавария Поезд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!