...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бангладешда яшин уриши туфайли қурбон бўлганлар сони ошиб бормоқда


16:00, 20.06.2017 Олам
 2 823

Ҳафта бошида қуйишни бошлаган ёмғир Бангладеш аҳолисига катта зарар келтиришда давом этмоқда.

Бангладешда сўнгги икки кун давомида кучли ёмғир ёғаётган вақтда яшин уриши туфайли 22 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “РИА” хабар берди.
 
Табиий офатлар бўйича масъул Ризо Аҳмаднинг таъкидлашича, якшанба ва душанба куни мамлакатда кучли бўрон ҳодисаси кузатилган. Бўрон вақтида юзага келган кучли яшин уриши туфайли 22 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмган. Уларнинг орасида уч кишидан иборат оила ҳам бўлганини ҳам қўшимча қилди Аҳмад.
 
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Бангладешнинг шарқий ҳудудида ер кўчиши туфайли 134 киши ҳалок бўлганди. Ҳафта бошида қуйишни бошлаган ёмғир Бангладешнинг Бандарбан ва Рангамати шаҳарларида яшовчи 2500 фуқарога зарар келтирган.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Бангладеш бўрон ёмғир яшин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!