Ҳарорат фони 7-9 га пасаяди ва 2 декабрга ўтар кечаси 2-7 совуқни, кундузи 3-8 илиқни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳафта охирига қадар кузатиладиган об-ҳаво юзасидан расмий ахборот берди.
Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудларига Туркманистон ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келади, республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади: тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлади, 27 ноябрда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва 27 ноябрда 2-7 илиқни ташкил этади, дейилади хабарда.
28 ноябрда республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Сурхондарё вилояти ва Фарғона водийси вилоятлари бўйича ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли сақланиб туради. 29-30 ноябрда илиқ ва қуруқ ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи 13-15 илиқгача аста-секин кўтарилади.
Қиш мавсумининг биринчи куни бизни ҳақиқий қиш об-ҳавоси билан кутиб олади. 1 декабрда республика ҳудудларининг кўп қисмида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлиши кутилмоқда. 2 декабрда қуруқ ва совуқ об-ҳаво ўрнашади. Ҳарорат фони 7-9 га пасаяди ва 2 декабрга ўтар кечаси 2-7 совуқни, кундузи 3-8 илиқни ташкил этади.