...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бангладеш ҳукумати Араканда “хавфсиз ҳудуд” яратиш таклифини берди


11:15, 09.09.2017 Олам
 2 300

Бангладеш ҳукумати халқаро ҳамжамиятни Мьянма ҳукуматига сиёсий босим ўтказишга чақирди.

Бангладеш ҳукумати халқаро ташкилотлар ва мамлакатдаги хорижий элчихоналарга Мьянмадаги роҳине мусулмонлари тақдирига боғлиқ бўлган мактуб юборди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар берди.
 
Хусусан, бу мактуб БМТ, Жануби-шарқий Осиё мамлакатлари Ассоциция (ASEAN), Халқаро Қизил Хоч қўмитаси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотига ҳам юборилган.
 
Бангладеш ҳукумати халқаро ҳамжамиятни Мьянма ҳукуматига сиёсий босим ўтказиш орқали Аракан штатида роҳине мусулмонлари учун махсус “хавфсиз ҳудуд” яратишни ва шу орқали Бангладешга қочиб ўтган Аракан мусулмонларининг ўз мамлакатига қайтишини осонлаштириш таклифини айтиб ўтди.
 
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 25 августида Мьянмада мусулмонлар ва буддавийлар ўртасидаги бошланган зиддиятлар натижасижа юз минглаб роҳине мусулмонлари қўшни Бангладешга қочиб ўтган эди. 
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Бангладеш Мьянма Роҳинелар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!