...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бағдоддаги ёнғиннинг қурбони болалар бўлди


12:44, 10.08.2016 Олам
 4 064

Ироқ пойтахтида жойлашган шифохоналардан бирида юз берган ёнғин натижасида ўндан ортиқ бола ҳалок бўлди.

Бугун, 10 август куни Ироқ пойтахти Бағдод шаҳридаги шифохоналардан бирида кучли ёнғин келиб чиқди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий вакили Аҳмад ар-Радинининг сўзларига кўра, ёнғин оқибатида 11 нафар бола ҳалок бўлган. Бу ҳақда “As-Sumariya” ёзмоқда.
 
Ёнғин пойтахтнинг “Ал-Ярмук” шифохонасининг аёллар бўлимида юз берди. Бундан ташқари, 29 бемор ва 7 нафар бола бошқа тиббиёт муассасасига кўчирилган, дейилади хабарда.
 
Ар-Радинининг айтишича, фуқаро мудофаси ходимлари ёнғинни бартараф этган. Олов келиб чиқишига электр симларидаги носозлик сабаб бўлган.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Ироқ Бағдод Ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!