...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бағдоддаги теракт қурбонлари сони 292тага етди


19:37, 07.07.2016 Олам
 3 596

Бағдоддаги портлаш қурбонларнинг кўлами жиҳатидан 2003 йилдан буён энг катта қўпорувчилик ҳаракати бўлди.

Аввалроқ, 3 июль куни Боғдод шаҳрининг аҳоли гавжум савдо марказларидан бирида бўлган портлаш натижасида 200 киши ҳалок бўлгани ва яна 200 нафар одам жароҳатлангани ҳақида хабар берган эдик. 
 
Теракт юзасидан жавобгарликни ИШИД террористик ташкилоти ўз бўйнига олган эди.
 
Бугун, 7 июль куни Ироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги пойтахтнинг Ал-Каррада туманида бўлган портлаш қурбонларининг сони 292 кишига етгани ҳақида хабар берди.  Бу ҳақда  РИА Новости ёзмоқда.
 
Ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар кўпгина кишини ташкил этади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Боғдод Ал-Каррада ИШИД Теракт Портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!