Ироқ пойтахтида бўлган портлаш қурбонларининг 25 нафарини болалар ташкил этди.
Аввалроқ, Бағдоддаги теракт аҳолининг ҳукуматга нисбатан ғазабини ошишига сабаб бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Ироқ пойтахтида содир этилган теракт қурбонлари сони 200 кишидан ошди, қолаверса, жароҳатланган сони 200дан ортиқ деб айтилмоқда. Бу ҳақда “Al-Jazeera” хабар берди.
Маълумотларга қараганда, портлаш оқибатида ҳалок бўлганларнинг 25 нафарини болалар ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, 3 июль куни Бағдод шаҳрининг аҳоли гавжум савдо марказларидан бирида бўлган портлашдан сўнг Ироқда уч кунлик мотам эълон қилинди.
Теракт юзасидан жавобгарликни ИШИД террористик ташкилоти ўз бўйнига олди.

Руслан Сулаймонов