
Ироқда деярли ҳар йили Рамазон ойида шундай нохуш ҳодисалар кузатилади.
Полициянинг маълум қилишича, дўкон автотураргоҳида турган автомобилга ўрнатилган портловчи восита масофадан туриб бошқарилган. Сўнгги хабарларда қайд этилишича, портлашни ИШИД жангарилари содир этганликларига иқрор бўлишган.
Ижтимоий тармоқларда воқеа акс этган фотосуратлар ва видеолар тарқалиб кетди. Уларда ерда ва ўриндиқларда жонсиз ҳолатда ётган одамларнинг жасадлари, яраланган кишилар тасвирланган.
Хориж ОАВлари содир бўлган воқеани Рамазон ойи билан боғлашмоқда. Ироқда деярли ҳар йили Рамазон ойида шундай нохуш ҳодисалар кузатилади. Ўтган йили Ҳайит байрами арафасида бозорга йўл олган катта юк машинаси портлатилганди. Ўшанда воқеа оқибатида кўплаб кишилар ҳаётдан кўз юмишганди. Бу портлашни ҳам ИШИД террорчилари содир этгани аниқлаган.